Украинада уруш оқибатида нечта бола ҳалок бўлди?

Россия Федерациясининг Украинага ҳужуми оқибатида ҳозирга қадар 500 нафар бола ҳалок бўлган. Бу ҳақда Украина Бош прокуратураси матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Украинада Россия Федерациясининг кенг миқёсли қуролли тажовузи оқибатида жорий йилнинг 13 август ҳолатига кўра, 1597 нафардан ортиқ бола жабрланган. Шундан 500 нафар бола ҳалок бўлган, қолган 1097 нафардан ортиқ бола эса турли даражадаги жароҳатлар олган.

“Бу рақамлар якуний эмас. Уларни ҳарбий ҳаракат жойларида, вақтинча босиб олинган ва озод қилинган ҳудудларда аниқлаш ишлари давом этмоқда”, дейилади хабарда.

Энг кўп жабрланган болалар Донецк вилоятида (485 нафар) бўлса, энг ками Черний вилоятида (67 нафар) қайд этилган.