Суд тизимида тайинловлар амалга оширилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармойиши билан ҳарбий суд, айрим вилоят судларига раислар тайинланди.

Садриддин Бавабекович Эшонқулов  —  судьялик ваколати муддати даврига Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судининг раиси лавозимига;

Абдуҳалим Абдураимович Аҳмедов — судьялик ваколати муддати даврига Бухоро вилояти маъмурий судининг раиси лавозимига;

Тўрабек Абдуровубович Қодирқулов —  судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Сирдарё вилояти маъмурий судининг  раиси лавозимига;

Ғолибжон Сайитжонович  Давлатов — судьялик ваколати муддати даврига Қашқадарё вилояти  маъмурий судининг раиси лавозимига;

Алишер Абдурашидович Абдураҳмонов — судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Фарғона вилоят суди раисининг ўринбосари – иқтисодий ишлар  бўйича судлов ҳайъати раиси  лавозимига тайинланди.