Ижтимоий тармоқларда «Кўприкқурилиш» трести УК томонидан амалга оширилаётган Тошкент халқаро аэропортига олиб борувчи йўл ўтказгич қурилиши объектида ўша ердаги масъул шахс Zо‘rTV телеканали мухбири ва тасвирчисига нисбатан хизмат фаолияти вақтида ҳақоратли сўзлар билан тасвирга олиш ишларига тўсқинлик қилгани ва куч ишлатгани ҳақидаги видеолавҳа тарқалди. Ҳолат юзасидан «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ муносабат билдирди.
«ОАВ вакилларига зўравонлик кўрсатиб, уларга қарши куч ишлатган ходим — «Коъприкқурилиш» трести унитар корхонаси 67-Кўприкқурилиш отряди иш бошқарувчиси Н.Эшниязовнинг ишини кескин қоралайди», — дейилади хабарда.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан зудлик билан ишчи гуруҳ тузилиб, бугуннинг ўзида Н.Эшниязов Меҳнат кодексининг тегишли бандларига асосан ишдан бўшатилган.