Кеча, 14 август куни «Олмалиқ-Тошкент» автомобиль йўлида «Matiz» ҳамда юк машинаси иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ Ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, 14 август куни соат тахминан 07:00 ларда Оҳангарон тумани ҳудудида кесиб ўтувчи «Олмалик-Тошкент» автомобиль йўлининг 25-км.да, ҳайдовчи 1992 йилда туғилган К.Х. бошқарувидаги «Matiz» русумли транспорт воситасида Олмалик-Тошкент йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб кетаётган вақтида ўзи билан бир йўналишда кетаётган ҳайдовчи 1976 йилда туғилган Ж.С бошқарувидаги «SINOTRUK» руцумли юк автомобилининг орқа қисмига бориб урилиб йўл транспорт ҳодисаси содир этган.
Натижада «Matiz» русумли, автомашина ҳайдовчиси К.Х. олган тан жароҳатлари натижасида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Охангарон тумани ИИБ ходимлари томонидан терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.