Янгийўл туманига янги ҳоким тайинланди

Атауллаев Одилжон Касимович- Халқ депутатлари Янгийўл тумани Кенгашининг қарори билан туман ҳокими этиб тайинланди.

О. Атауллаев  1980 йили Сурхондарё вилояти Денов туманида туғилган. Маълумоти – олий. 2008 йил Андижон Давлат университетини тамомлаган.

Лавозимга тайинлангунга қадар, Нурафшон шаҳар Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими раҳбари вазифасида ишлаб келаётган эди.