Имтиҳон жавоблари қачон эълон қилиниши маълум бўлди

Ogoh.uz – ахборот-таҳлилий портали Билим ва малакани баҳолаш агентлиги мутахассислари билан боғланиб, «мандат» қачон чиқиши бўйича саволларга аниқлик киритди.

Биз билан билан мулоқот қилган масъул ходим жавоблар бугун кечки пайт эълон қилинишини маълум қилди. Аммо соат нечадан бошлаб жавоблар чиқа бошлашига аниқлик киритмади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ жавоблар энг охирги тест синовлари ўтган кундан бир ҳафта ўтиб эълон қилиниши маълум қилинган эди.