Олимлар кўк нурни тўсувчи «компьютер кўзойнаклари» фойдали эканини рад қилди

Халқаро олимлар жамоаси экранлардан кўк нурни тўсиб қўювчи «компьютер кўзойнаклари» хусусиятларини синовдан ўтказди ва улар аслида кўзни ҳимоя қилиш учун фойдасиз бўлиб, бу шунчаки маркетинг уйдирмаси деган хулосага келди.

Маълум бўлишича, уларнинг ҳеч бирида кўк нурни тўсувчи кўзойнакнинг самарали экани ҳақида ишончли далиллар йўқ. Улар кўзнинг умумий ҳолатига таъсир қилмайди, уйқу сифатини яхшиламайди ва рекламаларда айтилганидек, кўзнинг визуал қобилиятини оширмайди.

“Шуни ҳам ёдда тутиш керакки, ушбу кўзойнаклар маълум бир маҳсулотга қараб, фақат 10-25 фоиз кўк нурни фильтрлаши мумкин. Янада самарали бўлиши учун уларнинг линзаси худди қаҳрабо каби тўқ сарғиш рангга эга бўлиши керак, бу эса рангларни илғаш қобилиятига сезиларли таъсир қилиши мумкин», деди тадқиқотнинг етакчи муаллифи, Шумер Сингх.