Эквадорда президентликка номзодлар сайлов участкаларига ўқ ўтказмайдиган жилет кийиб келди

Эквадорда президентликка номзодлар сайлов участкаларига ўқ ўтказмайдиган жилет ва каскалар кийиб келди, деб хабар бермоқда Ecuavisa телеканали. Мамлакатда 9 август куни “Строй” ҳаракатидан президентликка номзод Фернандо Вильявиценсио отиб кетилганди.

Эквадорда 20 август куни президентлик сайловлари бўлиб ўтди. Унда қатнашиш учун Вильявиценсионинг ўрнига “Story” ҳаракатидан номзод Кристиан Зурита зирҳли жилет кийган ҳолда сайлов участкасига келди.

Яна бир номзод Даниэль Нобоа ҳам зирҳли жилетда сайлов участкасига ташриф буюрди.

9 август куни кечқурун Эквадор пойтахти Китода номаълум шахслар сайловолди ташвиқоти тадбиридан сўнг машинага ўтирган Вилявисенсионинг бошига уч марта ўқ узди. У тириклик белгиларисиз клиникага олиб кетилди, сўнг вафот этгани эълон қилинди.

Отишмада яна тўққиз киши жароҳат олган, ҳужумчи ҳам ўлдирилган. Республикада 60 кунга фавқулодда ҳолат жорий этилди. Воқеадан сўнг президентликка номзодларнинг етти нафаридан беш нафари сайловолди ташвиқотини тўхтатганини эълон қилди.

15 август куни Эсмералдас провинциясидаги “Фуқаролик инқилоби” сиёсий ҳаракати етакчиси Педро Брионес уйи яқинида номаълум шахслар томонидан отиб кетилди.