Сирдарёга бир вақтнинг ўзида 11 киши чўкиб кетди

Қозоғистоннинг Туркистон вилояти ҳудудидан оқиб ўтувчи Сирдарё дарёсига 11 киши чўкиб кетди. Бу ҳақда мамлакат Фавқулодда вазиятлар вазирлигига таяниб, “Tengrinews” хабар берди.

Маълум қилинишича, воқеа кеча, 21 август куни Туркистон вилоятидаги Кўксарой қишлоғи ҳудудидан ўтган Сирдарё бўйида дам олаётган 4 оила аъзоларидан иборат 20 киши билан содир бўган. Уларнинг 11 нафари дарёга чўкиб кетган, ҳозирда қутқарув гуруҳининг ғаввослари 6 нафарининг мурдасини топган, 5 та жасад эса ҳалигача қидирилмоқда.

“ФВБ ҳодимларига соат 17:40 ларда мазкур ҳолат юзасидан хабар келиб тушган, маълумотлар тезкор, аниқланиши керак, Дастлабки маълумотларга кўра, улар 11 киши бўлган, қутқарувчлар 6 кишининг жасадини топди”, дейилади хабарда.