Ўзи билан ўзи шартнома тузиши мумкин бўлган ходимлар лавозимлари белгиланди

Адлия вазирлиги томонидан Тўлиқ моддий жавобгарлик тўғрисида ўзи билан ёзма шартномалар тузилиши мумкин бўлган ходимлар эгаллайдиган лавозимлар ва ишларнинг намунавий рўйхати давлат рўйхатидан ўтказилди.

Бу ҳақда вазирликнинг Жамоатчилик билан алоқалар бўлими маълум қилди. Бўлимнинг маълум қилишича, ушбу намунавий рўйхатда тўлиқ моддий жавобгарлик тўғрисида ўзи билан ёзма шартномалар тузилиши мумкин бўлган ходимлар эгаллайдиган 26 та иш турлари бўйича 177 та касблар ва лавозимлар белгилаб берилган.