Бюронинг Қўқон шаҳар бўлими иш юритувида Фуқаролик ишлари бўйича Қўқон туманлараро судининг 2021 йил 05 февраль кунидаги ижро варақасига асосан қарздор М.Ходжаевдан ундирувчи И.Имомалиев фойдасига жами 87.680.630 сўм миқдорида қарз ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати мавжуд.
Мазкур ижро ҳужжати бўлим иш юритувига 29.11.2019 йилда келиб тушган ва Ўзбекистон Республикаси «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонунининг 23-моддасига асосан ижро иши юритишни қўзғатиш қарори қабул қилинган.
Ижро ҳаракатлари давомида, қарздор М.Ходжаев ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисидаги қарор билан таништирилган.
Олиб борилган ижро ҳаракатлари жараёнида М.Ходжаевдан ундирувчи И.Имомалиев фойдасига жами 87.680.630 сўм зарар 4.200.000 сўм ижро йиғими ундирилиб, мазкур ижро ҳужжатининг ижроси тўлиқ таъминланди.