Вилоят ҳокими Эркинжон Турдимовнинг бошқа ишга ўтаётгани ҳақида тарқалган хабарлар асоссиз экани маълум қилинди.
Ижтимоий тармоқлардаги канал ва саҳифаларда бундай асосланмаган ахборотни тарқатмаслик сўралди.
Таъкидланишича, вилоят раҳбари ўз фаолиятини одатий режимда давом эттирмоқда.
«Кенг жамоатчиликдан ҳеч қандай асосга эга бўлмаган, турли тахмин ва талқинлардан иборат хабарларга ишонмасликни сўраб қоламиз», — дейди вилоят Матбуот котиби Манучеҳр Мирзаев.