Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳридаги чорраҳаларда тадбиркорлик субъектлари томонидан ўрнатилган йўл ҳаракати қоидабузарликларини қайд этувчи фото ва видео техник воситаларининг фаолияти тўғрисида келтирилган ҳолатлар ИИВ ЖХД ЙҲХХ томонидан ўрганилиб борилмоқда.
Ўрганишлар давомида лавҳа ва муносабатларда келтирилган ҳолатларга объектив баҳо бериш, йўл инфратузилмаси ҳамда техник воситаларнинг ҳолатини қайта кўриб чиқиш, чорраҳаларда йўл ҳаракатини тўғри ташкил этиш мақсадади ИИВ ЖХД Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати, Транспорт вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлигининг масъул ходимларидан иборат ишчи гуруҳи тузилди.
Бугунги кунда ишчи гуруҳ томонидан чорраҳаларда йўл ҳаракати қандай ташкил этилганлиги (йўл белгилари ва кўрсаткичлари тўғри ўрнатилганлиги, йўл чизиқлари чизилганлиги ва бошқалар), чорраҳалардаги техник воситаларнинг ҳолати қайтадан ўрганиб чиқилмоқда.
Ишчи гуруҳ томонидан ўтказилаётган ўрганишлар натижалари бўйича қўшимча ахборот тақдим этилади.