Ўзбекистон фуқароси Қозоғистон ҳудудида автоҳалокатга учради



Ақтўбеда йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида хорижлик фуқаро ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда Polisia.kz.

Хабарда айтилишича, 26 август куни соат 14:00 ларда MAN-TGX русумли юк машинасини бошқараётган 24 ёшли Ўзбекистон фуқароси Самара-Чимкент автомобил йўлининг Қизилўрда вилояти чегараси яқинида йўлнинг қарама-қарши томонига чиқиб кетган ва Россия Федерациясининг 51 ёшли фуқароси бошқарувидаги Lada Largus автомобили билан тўқнашиб кетган.

Натижада Lada ҳайдовчиси олган жароҳатлари натижасида воқеа жойида вафот этган. Унинг вояга етмаган йўловчиси турли тан жароҳатлари билан Ирғиз тумани марказий шифохонасига ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қозоғистон Республикаси Жиноят кодексининг 345-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Дастлабки маълумотларга кўра, MAN-TGX ҳайдовчиси транспорт воситасини чарчаган ҳолда бошқарган.