АҚШда 20 ёшли йигит дўкондаги одамларга қарата ўт очди

АҚШнинг Флорида штатидаги Жексонвилль шаҳрида ирқий сабабларга кўра уюштирилган ҳужумда камида уч киши қурбон бўлди. Ҳужумчи ўз жонига қасд қилди, деб хабар бермоқда ВВC.

Маҳаллий полиция маълумотларига кўра, қуролланган шахс (унинг шахси ҳали аниқланмаган, аммо ёши 20 ёшларда эканлиги тахмин қилинмоқда) Dollar General дўконига кириб, одамларга қарата ўт очган. У ўқ ўтказмайдиган жилет кийган ва тўппонча ва ярим автоматик милтиқ билан қуролланган.

Ҳужумчи полиция воқеа жойига етиб келганидан сўнг ўзини ўлдиришдан олдин икки қора танли эркак ва бир аёлни отиб ўлдирган. Жексонвилль мэри Донна Диган буни ирқчилик асосидаги «нафрат жинояти» деб атади.

Ҳужумчи ёлғиз ҳаракат қилган ва бошиданоқ ўзини ўлдиришни режалаштирган. Маҳаллий шериф Т.Уотерснинг сўзларига кўра, жиноятчи ота-онаси билан Жексонвилльдаги Клэй округида яшаган.

Дастлабки маълумотларга кўра, у бир неча манифест ёзган, жумладан, ота-онаси, полиция ва ОАВга мурожаат қилган. Федерал қидирув бюроси отишма бўйича тергов очди, уни нафрат жинояти деб ҳисоблайди.

Ҳужум шанба куни АҚШда Вашингтондаги маршнинг 60 йиллигига ва Мартин Лютер Кингнинг машҳур «Менинг орзуим бор» нутқига боғлиқ хотира тадбирлари чоғида содир бўлди.