Бугун баъзи жойларда ёмғир ёғади

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 25-30° бўлади.

Пойтахтимизда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади, 12-17 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 26-28° бўлади.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 17-22° бўлади.