Ойлик олиш вақти байрамга тўғри келса, иш ҳақи қачон тўланиши кераклигини биласизми? Қуйида ушбу саволга жавоб топишингиз мумкин:
1. Мустақиллик байрамида неча кун дам олинади?
Мустақиллик байрами арафасида барча ходимлар 3 кун дам олади, хусусан:
– 1 сентябрь (жума) – Мустақиллик байрами куни (Меҳнат кодекси 208-моддасига кўра ишланмайдиган байрам);
– 2 сентябрь (шанба) – дам олиш куни (Президент Фармонига кўра 6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар учун қўшимча дам олиш куни, ҳеч қайcи кундан кўчирилмаган);
– 3 сентябрь (якшанба) – дам олиш куни (Меҳнат кодекси 208-моддасига кўра умумий дам олиш куни).
2. Ойлик байрамдан кейин бериладими?
Ойлик (иш ҳақи) тўланадиган кун дам олиш кунига ёки ишланмайдиган байрам кунига тўғри келиб қолганда иш ҳақи ушбу кунлар арафасида тўланади, яъни 1 сентябрдан олдин тўланиши керак.
Ойлик олиш вақти кечиктирилса кечиктирилган ҳар бир кун учун Марказий банк қайта молиялаш ставкасининг 10 фоизи миқдорида компенсация тўланиши керак.
Марказий банк ставкаси 14 фоиз, шундан келиб чиқадиган бўлсак ойликка нисбатан 1,4 фоизда компенсация берилиши керак.
3. Байрамдан олдинги кунда ходимлар камида 1 соат олдин ишдан кетиши мумкин.
Ишланмайдиган байрам кунлари арафасида ҳар кунлик ишнинг (сменанинг) давомийлиги барча ходимлар учун камида бир соатга қисқартирилади.
Агар ишни қисқартириш имкони бўлмаса (масалан, узлуксиз ишлайдиган ташкилотларда ва айрим турдаги ишларда) ортиқча ишлаганлик учун ходимга қўшимча дам олиш вақти берилади ёки ўша вақт учун 2 ҳисса ҳақ тўланади.