Мажбурий ижро бюроси органлари томонидан иш юритувидаги иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни ундириш тўғрисидаги ҳужжатлар ижросини таъминлаш доимий назорат олинган. Айнан бундай тусдаги ҳужжатлар ижроси доирасида кунлик ҳаракатлар олиб борилмоқда.
Жумладан, Бюронинг Балиқчи туман бўлими иш юритувига фуқаролик ишлари бўйича Избоскан туманлараро судининг 18 нафар фуқарога жами 258 535 669 сўм ундириш бўйича ижро ҳужжатлари келиб тушган.
Маълум бўлишича, Балиқчи туман халқ таълим бўлими томонидан тизимдаги ходимларга берилиши керак бўлган устама пуллари ўз вақтида тўланмаган. Шу сабабли, ходимлар туман Адлия бўлими орқали судга мурожаат этган. Натижада, суднинг қарорлари билан 18 нафар фуқарога белгиланган қўшимча устама пуллари тўлаб берилиши белгиланган.
Бюронинг Балиқчи туман бўлими томонидан ижро ҳаракатлари олиб борилиб, қарздор Балиқчи туман халқ таълим бўлими ҳисобидан 18 нафар ходимга жами 258 535 669 сўм пуллари ундириб берилиши таъминланди.