Олий суд кассация инстанциясининг 29 августдаги ажримига мувофиқ, Шуҳрат Абдуллаев ўз айбига иқрорлиги, қилмишидан пушаймонлиги, муқаддам судланмагани ва иш бўйича етказилган моддий зарарни ихтиёрий равишда тўлиқ қоплагани инобатга олинган ва қамоқдан озод қилиниши белгиланган. Шу билан бирга, базавий ҳисоблаш миқдорининг 500 баравари (165 млн сўм) миқдорида жарима жазоси тайинланган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йил 6 июль куни у жиноят кодексининг бир қатор моддалари билан айбли деб топилиб, 3 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинганди.