Ётоқхона тўлови бўйича имтиёзни олий таълим муассасалари Кенгаши белгилайди. Бу ҳақда Телеграмдаги “Таълим назорати” каналида хабар берилди.
Қуйидагилар ётоқхона тўловларидан бутунлай озод этилади:
—кўз касалликлари бўйича 1-2-гуруҳ ногиронлиги борлар;
—чин етимлар (ота-онасининг ҳар иккиси вафот этганлар) ва етимлар (ота-оналаридан бири вафот этганлар);
—меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари;
—ижтимоий ҳимояга муҳтож талабалар.
Қуйидаги тоифаларга умумий тўловдан 50 фоиз чегирма берилади:
—умумий касалликлар бўйича 2-гуруҳ ногиронлари;
—вазифасини намунали бажараётган талабалар Кенгаши раиси, қават сардори ҳамда ётоқхона кутубхонаси учун масъул талабаларга.