Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған сентябр ойида жуда тиғиз дипломатик фаолият олиб боради. Хусусан, Сочида россиялик ҳамкасби билан учрашади, Деҳлида G20 саммити ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош ассамблеяси ишида қатнашади. Бу ҳақда “Анадолу” агентлиги хабар берди.
4 сентябр куни Эрдоған РФ Президенти Владимир Путин билан учрашиб, дон шартномасини муҳокама қилади. Шунингдек, икки етакчи глобал озиқ-овқат муаммосининг олдини олиш ҳамда минтақавий масалалар, Россия – Украина зиддияти бўйича ҳам фикр алмашади, дейилади хабарда.