Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманидаги мактабда ота-оналар фарзандлари учун ёш, олий маълумотли ўқитувчи талаб қилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳолат юзасидан тушунтириш берди.
Унга кўра, мурожаатда келтирилган важларни ўрганиш ва тегишли тартибда расмий изоҳ бериш мақсадида тезкорлик билан Яккабоғ туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими ва масъул ташкилотлар томонидан атрофлича ўрганилди.
Аниқланишича, Яккабоғ туман мактабгача ва мактаб таълими бўлимига қарашли 4-умумтаълим мактабида 2023/2024-ўқув йилида 850 нафар ўқувчи таълим-тарбия олиб келмоқда. Жорий йил 89 нафар ўқувчи 1-синфга қабул қилинди. Барча 1-синф ўқувчиларига Президент совғалари тантанали равишда топширилди.
Мурожаатчилар томонидан 4 сентябрь куни 1-синф ота-оналари 1-“А” синф раҳбари О.Д. фарзандларини ўқитмаслигини, олий маълумотли ўқитувчи ўқитишини сўралган мурожаати бўйича масъул ходимлар иштирокида ўрганиш ишлари амалга оширилди. Шунингдек, ота-оналар томонидан билдирилган эътирозлар нафақат бўлим ходимлари, балки Яккабоғ туман ИИБ психолог-инспекторлари, мактаб раҳбарияти билан биргаликда атрофлича муҳокама этилди.
Ўрганиш натижалари якуни бўйича ота-оналар билан тушунтириш ишлари олиб борилди ва 1-“А” синфга ўқитишни истамаган ота-оналарнинг фарзандлари бошқа синфларга ўрнатилган тартиб асосида ўтказилган.