АҚШнинг Невада штатида ўтаётган «Burning Man» («ёнаётган одам») фестивалининг 60 мингдан ортиқ иштирокчилари мега-тирбандликда қолиб кетишди. Улар бир неча кун Невада чўлида яшашга мажбур бўлишган.
Икки кун ичидаҳудудда бир неча ойлик меъёридаги ёғингарчилик тушган. Натижада йўллар ювилиб кетиб, ўн минглаб фестивал иштирокчилари озиқ-овқат ва сувсиз қолишган.
Неваданинг Блэк-Рок чўлида ўтадиган «Burning Man» фестивали Қўшма Штатлардаги энг муҳим маданий тадбирлардан биридир. Бир ҳафта давом этадиган тадбир ҳар йили 80 000 га яқин рассом, мусиқачи ва томошабинларни тўплайди.