11 сентябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

Бугун кундузи республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат Бухоро, Навоий вилоятларида ва куннинг иккинчи ярмида Тошкент вилоятида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучаяди, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда 21-23 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 27-32° бўлади.

Пойтахтимизда куннинг иккинчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади, 12-15 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 28-30° бўлади.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучаяди, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда 21-23 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 20-25° бўлади.