Марокашдаги зилзила қурбонлари сони 2497 кишига етди

Марокашда кучли зилзила қурбонлари сони 2497 кишига етди, дейилади мамлакат ички ишлар вазирлиги сайтида.

Табиий офатдан 2476 киши жабрланди. Энг кўп қурбонлар Ал-Ҳауз (1452) ва Тарудант (764) вилоятларида қайд этилган. Бир кун аввал Марокаш расмийлари 2122 киши қурбон бўлгани ва 2420 киши жароҳатлангани ҳақида хабар берган эди.

Ўтган жума куни Марокашда 6,9 магнитудали зилзила содир бўлди. Табиий офат 1960 йилда 12 мингдан ортиқ одамнинг қурбон бўлишига олиб келган зилзиладан кейин энг ҳалокатлиси бўлди, деб хабар беради mir24.tv.

Қизил ярим ой жамиятига кўра, кўрилган зарарни қоплаш учун йиллар керак бўлиши мумкин.