Бош вазир амалдорларга динни ёки давлатдаги ишини танлаши кераклигини айтгани ҳақида хабарлар тарқалди

Ижтимоий тармоқларда бош вазир амалдорларга динни ёки давлатдаги ишини танлаши кераклигини айтгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Бош вазир матбуот котиби Бекзод Ҳидоятовнинг маълум қилишича, Абдулла Арипов иштирокида ўтказилган мажлис тафсилотлари нотўғри талқин қилинмоқда. Гўёки бош вазир амалдорларга қарата динни ёки давлатдаги ишини танлаши кераклигини айтгандек қилиб тарқатилаётган хабарлар ҳақиқатга мутлақо тўғри келмайди.

“Блогерлардан текширилмаган ва ёлғон ахборотларни тарқатмасликларини, тармоқ фойдаланувчиларидан эса бундай мавзудаги хабарларга умуман ишонмасликларини сўраймиз”, — дейилади хабарда.