Судьялар олий кенгашининг хабар беришича, президент Шавкат Мирзиёевнинг тегишли фармойиши билан:
Фарходжон Боқижонович Ғаниев — судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Андижон вилоят судининг раиси лавозимига тайинланган ва шу муносабат билан Андижон вилоят суди раисининг ўринбосари – жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимидан озод этилган;
Акрам Гайратович Шукуров — судьялик ваколати муддати даврига Жиззах вилоят судининг раиси лавозимига тайинланган ва шу муносабат билан Жиззах вилоят суди раисининг ўринбосари – фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимидан озод этилган.
Шунингдек,
Учқун Холбоевич Рўзиев — судьялик ваколати муддати даврига Бухоро вилоят судининг раиси лавозимига (бунгача Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьяси лавозимида ишлаган);
Акром Жўрақулович Утаев — судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Фарғона вилоят судининг раиси лавозимига (бунгача Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьяси лавозимида ишлаган);
Шуҳрат Маратович Камолов — судьялик ваколати муддати даврига Хоразм вилоят судининг раиси лавозимига (бунгача Фарғона вилоят судининг раиси лавозимида ишлаган);
Фаррух Сойибжонович Абдураимов — судьялик ваколати муддати даврига Андижон вилоят суди раисининг ўринбосари – жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимига (бунгача Фарғона вилоят суди судьяси лавозимида ишлаган) тайинланган.
Бундан ташқари, ёзма аризаларига асосан,
Талъатжон Бахтиёрович Мелибоев — Андижон вилоят судининг раиси лавозимидан;
Лукмон Мухтарович Кадиров — Бухоро вилоят судининг раиси лавозимидан;
Ўткиржон Буранович Джумаев — Жиззах вилоят судининг раиси лавозимидан;
Баҳодир Хусаинович Полванов — Хоразм вилоят судининг раиси лавозимидан озод этилган.