Кеча, 16 сентябрь куни Сирдарё вилояти Оқолтин тумани ҳудудидан ўтувчи Халқаро аҳамиятдаги А-373 автомобиль йўлининг 10 кмда жойлашган зовур кўпригининг «Тошкент-Жиззах» йўналишидаги қисмида 5 та балкаларида синиш юзага келди.
Маълум қилинишича, ушбу носозликлар бартараф этилгунга қадар, «Тошкент-Термиз» йўналишидаги барча транспорт воситалари ҳаракати чекланиб, ушбу йўналишдаги барча транспорт воситалари ҳаракати М-34 «Тошкент-Душанбе» автомобиль йўлининг 103-152 км. (жами 49 км) ва А-376 «Қўқон-Жиззах» автомобиль йўлининг 219-237 км. (жами 18 км) орқали ҳаракат вақтинча ташкил этилган.
«Барча йўналишларда ЙПХ постлари ташкил қилиниб, ҳаракат хавфсизлигини тўлиқ таъминлаш чоралари кўрилган», – дейилади хабарда.