Президент Шавкат Мирзиёевнинг Нью-Йорк шаҳрига ташрифи дастурида бугун, 18 сентябрь куни бир қатор учрашувлар ўтказилиши режалаштирилган.
Президент Матбуот котиби Шерзод Асадовнинг маълум қилишича, Президент Мирзиёев, жумладан, Европа Кенгаши Президенти Шарль Мишель, Халқаро валюта фонди бошқарувчи директори Кристалина Георгиева, Америка-Ўзбекистон савдо палатаси раиси Кэролин Лэмм, «Air Products» компанияси бош ижрочи директори Сейфи Гасемилар билан учрашади.
Эслатиб ўтамиз, Президент Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан кеча, 17 сентябрь куни Нью-Йорк шаҳрига борган эди.