Арнасой тумани ҳудудида, Айдаркўл қирғоқларида автомобилсозлар бунёд этган 103 гектарлик ҳудудда экилган 65 минг туп кўчат қаровсизлик сабаб бугун қуриб қолган.
Ваҳоланки, ўтган йили компания «1500 нафардан ортиқ ходимлари билан янги яшил ҳудуд барпо этди. 103 гектар ер майдонда сўнгги 5 ой ичида маҳаллий иқлим шароитига мос келувчи 60 мингдан ортиқ дарахт кўчатлари – булар япон сафораси, катальпа, павловния, қарағай, чинор ва шу каби манзарали туп дарахт кўчатлари экилди» дея бонг урган эди.