Ўзбекистонда кунлик бир кишига сув истеъмоли ўртача 99,2 литрга тўғри келади

Ўзбекистонда марказлашган ичимлик сув билан таъминланган аҳоли пунктларида, саноат корхоналари ва бошқа истеъмолчиларни чиқариб ташлаганда, республика бўйича кунлик бир кишига истеъмол ўртача 99,2 литрга тўғри келади.

Бу ҳақида “Ўзсувтаъминот” АЖ ахборот хизмати раҳбари Акмал Муродов ЎзАга хабар берган.