“Ханчжоу-2022”: 17 ёшли Дилназ Муртазаевадан тарихий медаль

Шпагачи Дилназ Муртазаева Осиё ўйинларида шоҳсупага кўтарилган биринчи ўзбекистонлик қиличбозга айланди. 17 ёшли спортчимиз ҳозиргина якунланган ярим финал жангида жанубий кореялик Инжеонг Чоига имкониятни бой бериб қўйди ва бронза медали билан кифояланди. Маълумот учун, ўзбекистонлик спортчилар қиличбозлик дастурида шу пайтгача бирор маротаба шоҳсупага кўтарилмаган эди.