Тошкентнинг учта туманида ичимлик суви бир суткага ўчирилади

Тошкент шаҳрининг қатор туманларида куз-қиш режали профилактика ишлари олиб борилиши муносабати билан 25 сентябрь соат 09:00 дан 26 сентябрь соат 09:00 гача ичимлик сув таъминоти вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда “Тошкент шаҳар сув таъминоти” хабар берди.

Мирзо Улуғбек тумани бўйича:

  • “Феруза” мавзеси, 26, 28, 30, 32, 33, 34, 35, 39, 40, 41, 42, 43, 44, 47, 48, 50-сонли кўп қаватли уйларда, “Камолон”, “Янги Камолон” маҳалла идораларида, Мирзо Улуғбек кўчаси, 142, 144, 148, 158-сонликўп қаватли уйларда.

Шайхонтоҳур тумани бўйича:

  • Марказ-14, 13, 14, 15, 15а, 15б, 16, 16а, 7, 7а, 8, 9, 10, 11, 12, 18, 19а, 19б, 17а, 17б, 1а, 2а, 10в, 3, 4, 5, 6 -сонли кўп қаватли уйларда, Зарқайнар кўчаси, 1, 2, 2а, 2б, 2в, 2г, 3, 4, 5, 6, 7, 8, 8а,11, 18, 19, 20, 21, 23, 24, 25, 56, 56а -сонли кўп қаватли уйларда.

Яшнобод тумани бўйича:

  • “Фидоийлар”, “Чўлпон” ва “Дўстобод” маҳалларида.
  • Махтумқули кўчаси ва Паҳлавон Махмуд 2-тор кўчалари, 22-авиашаҳарча.

Сувсиз қолган манзилларга ичимлик суви махсус техникаларда етказиб берилади.