Тошкент вилоятининг Зангиота туманида 1-октабр куни тўрт ёшли боланинг жасади топилди.
Бош прокуратура матбуот котиби Хаёт Шамсутдиновнинг маълум қилишича, бола яшаш уйининг ҳожатхонасида ўлик ҳолда топилган.
Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.