1 ноябрдан бошлаб электр энергиясининг қуввати ўртача ойлик истеъмол миқдоридан ошиб кетган III гуруҳ истеъмолчиларига:
— 1 001 дан 5 000 кВт соатгача истеъмол учун белгиланган тарифга нисбатан 2 баробар;
— 5 001 дан 10 000 кВт соатгача истеъмол учун белгиланган тарифга нисбатан 3 баробар;
— 10 000 кВт соатдан юқори истеъмол учун белгиланган тарифга нисбатан 4 баробар ўсувчи коэффициент қўлланилади.
Бу бўйича ўзгаришлар Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 июлдаги 245- сонли қарори билан тасдиқланган ва 1 ноябрдан кучга киради.
Ҳақиқат учун айтиш жоизки, ҳаддан ташқари кўп электр энергияси истеъмол қилувчилар учун оширилган коэффициентлар 2020 йилдаёқ киритилган, лекин амалда қўлланилмай келган.