Россия октябрь ойидан Ўзбекистон ва Қозоғистонга газ етказиб беришни бошлайди, деди Россия президенти Владимир Путин «Валдай» халқаро муҳокама клуби йиғилишида.
«Дўстларимиз ўсиб бораётган талаб ва иқтисодий ўсишини инобатга олиб, олдимизга ушбу масалани қўйишди. Бу борада биргаликда ишладик, техник жиҳатдан бу аллақачон амалга оширилган», деди РФ раҳбари Владимир Путин.
Россия президентининг маълум қилишича, жорий йилнинг октябрида Ўзбекистон ва Қозоғистонга газ етказиб бериш тўлиқ бошланади. Бу кўрсаткич йилига 3 млрд. куб метрни ташкил этади ва бу бошланиши.
«Бу кичик ҳажм, аммо бу Қозоғистон иқтисодиёти учун ҳам, Ўзбекистон иқтисодиёти учун ҳам жуда муҳим. Кейин буни кўпайтиришимиз мумкин», деди Путин.