Янгийўл туманида 25 ёшли йигитни қасддан ўлдиришда гумонланаётган шахс ушланди деб хабар бермоқда Бош прокуратура матбуот хизмати.
У жиноят иши доирасида Жиноят кодексининг 97 ва 267-моддалари билан гумонланувчи тариқасида жалб қилинди.
Ушбу ҳолат содир этилганлигига ўртада бўлган пул қарзи сабаб бўлганлиги аниқланди.
Тергов давом этмоқда.