Шавкат Мирзиёев раисигида 11 октябрь куни ўтказилган йиғилишда Ўзбекистонда ободонлаштириш хизматини хусусий секторга бериш таклиф қилинганди.
Андижон вилояти матбуот хизматининг маълум қилишича, вилоятда ободонлаштириш ишлари энди давлат хусусий шерикчилик асосида юритилади. Президент топшириқларига асосан Андижон вилоятида «Ободонлаштириш бошқармаси» фаолияти давлат-хусусий шерикчилиги йўналишига ўтказилади.
Андижон вилояти ҳокими мутасаддиларга бу бўйича кўрсатма бериб ўтган. Кўнгилли тадбиркорлар ўз таклифлари юзасидан шаҳар ва туман ҳокимликларига мурожаат қилишлари мумкинлиги қайд этилган.
Президент раисигида 11 октябрь куни ўтказилган йиғилишда дарахтлар ва яшил ҳудудларни парвариш қилишни яхшилаш мақсадида ободонлаштириш бўлинмалари фаолиятини такомиллаштириш масаласи кўриб чиқилди. Бу борада ҳозирда шаҳар ва туманлардаги ободонлаштириш хизматини хусусий секторга бериш, ҳар бир кўчани дарахтлари билан алоҳида-алоҳида лот қилиб, бир йиллик маблағи билан очиқ танловга қўйиш таклифи ўрганилмоқда.