Жорий йилнинг 15 октябрь куни соат 16:50 ларда Қашқадарё вилояти Муборак тумани ҳудудидан ўтувчи “Қарши-Бухоро” ички йўлида “ИСУЗУ” русумли автобус йўловчилар билан ҳаракатланиб кетаётган вақтда автобуснинг газ баллонида ёрилиши содир бўлган.
Оқибатда 4 нафар фуқаро ўрта оғир даражада тан жароҳатини олиб, туман тиббиёт шифохонасига ётқизилган, қолган фуқароларга амбулатор ва психологик ёрдам кўрсатилган. Энг асосийси ҳодиса натижасида ҳеч ким ҳалок бўлмаган.