Соғлиқни сақлаш тизимига давлат тиббий суғуртаси тизими билан боғлиқ ишлар жорий этилиши билан, реимбурсация дастури орқали электрон рецепт асосида дорихонадан дори воситаларини бепул бериш тартиби жорий этилди.
Мазкур дастур асосида гипертония ва юрак ишемик касаллиги, қандли диабетнинг 2-тури, бронхиал астма, ўпканинг сурункали обструктив касаллиги билан касалланган, диспансер назоратида турган беморларга дори воситалари берилади.
Чунки, ушбу турдаги касалликлар, узоқ муддат даволанишни талаб этганлиги боис, аксарият беморлар дори воситаларини харид қилиб, ўз вақтида истеъмол қилмайди. Натижада, касалликлар асорати кўпайиб, ногиронлар сонини ортишига сабаб бўлиши мумкин.
Бу турдаги дори воситаларни дорихоналардан бепул олиш учун, диспансер назоратида турган бемор оилавий шифокорга мурожаат этмоғи шарт. У эса, касалликни турига, даволаниш муддатига қараб, бепул дори-дармон олиш учун электрон рецепт ёзиб беради.