Навоийда инсонлар ўлими билан боғлиқ ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ Матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Маълум қилинишича, 20 октябрь куни соат 17:30ларда Навоий вилояти Томди туманида «Nexia-2» машинасининг 20 ёшли ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиши оқибатида, ағдарилиб кетиб, ЙТҲ содир этган.
ЙТҲ оқибатида 3 нафар фуқаро, жумладан 3 ёшли гўдак вафот этган, яна 2 нафар фуқаро тан жароҳати олиб, шифохонанинг жонлантириш бўлимига ётқизилган.
Содир бўлган ЙТҲ юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.