Фарғонада туман ҳокими ёрдамчиси ва Молий бўлими бошлиғи хизмат хонасида карта ўйнаганига изоҳ берилди

Фарғона вилояти Учкўприк тумани Молия бўлими бошлиғи ва ҳоким ёрдамчиларини каттаси хизмат хонасида карта ўйнаётгани акс этган суратли хабар ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Учкўприк тумани ҳокимлиги муносабат билдирди.

«Мазкур ҳолат Учкўприк тумани ҳокимлиги ҳамда ижтимоий тармоқларда тарқатилаётган маълумотларда қайд этилган давлат ташкилотларининг вилоят бошқармалари билан ҳамкорликда белгиланган тартибда ўрганиб чиқилмоқда. Ўрганиш натижалари юзасидан қўшимча маълумот берилади», — дейилади хабарда.