Шаҳар ҳокимлигининг маълум қилишича, мавсум Гидрометеорология хизмати агентлигидан тавсия олинганидан кейин Тошкент шаҳар ҳокимининг қарори билан бошланади.
«Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 июлдаги «Коммунал хизматлар кўрсатиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги 194-сон қарорига асосан иситиш даври ташқи ҳавонинг ўртача суткалик ҳарорати 8 даражадан паст бўлган 5 кунлик давр тамом бўлган кундан кейинги кундан бошланиши, 8 даражадан юқори бўлганда эса тамомланиши керак», дейилади хабарда.