Соғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғи билан Бобоев Алишер Шукруллаевич Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи этиб тайиниланди.
А.Бобоев 1996 йилда Тошкент давлат тиббиёт институтини тамомлаб, ушбу олий ўқув юртининг клиник ординатура йўналишида таҳсил олган.
Меҳнат фаолиятини 1998 йилда Тошкент давлат тиббиёт институтида катта лаборант сифатида бошлаган.
Турли йилларда Тошкент фармацевтика институти тиббий биологик фанлар кафедраси катта лаборанти, Тошкент шаҳар Олмазор тумани кўп тармоқли марказий поликлиникаси, 1-сонли Республика клиник шифохонаси маслаҳат-диагностика поликлиникаси ҳамда Республика клиник шифохонаси урология бўлими каби қатор муассасаларда шифокор-уролог лавозимларида ишлаган.
II даражали «Саломатлик» ордени билан тақдирланган А.Бобоев тайинловга қадар Соғлиқни сақлаш вазирлиги котибияти бош мутахассиси сифатида фаолият юритиб келаётган эди.