Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қашқадарё вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Б.Х. фуқаро Э.А.нинг ишончига кириб, уни танишлари ёрдамида Қарши шаҳридаги “Iqtisodiyot va pedagogika” нодавлат университетининг “Бошланғич таълим” йўналишига 3-босқичдан ўқишга киритиб қўйиш эвазига 900 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шу каби, Департамент ҳамда ДХХнинг Қашқадарё вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро З.С. фуқаро Э.А.нинг ишончига кириб, уни юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида Қарши шаҳридаги Абу Али ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникумига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 800 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.