“Беш ташаббус олимпиадаси” умуммиллий ҳаракатга айланмоқда

3 ноябрь куни Бухоро давлат университети спорт ўйингоҳида «5 ташаббус олимпиадаси” мусобақасининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди. Ҳудудлар шарафини финал босқичида ҳимоя қиладиган жамоалар бир нуқтага жамланди.

Тадбирда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги мутасаддилари ва Бухоро давлат университети ректори республика босқичига етиб келган барча ОТМ жамоаларини муборакбод этиб, уларга омад тиладилар.

Олимпиада доирасида Бухоро давлат университетига жами 576 нафар қатнашчи кутиб олинди. Улардан 30 нафари ҳакам, 14 нафари жамоа раҳбари, 42 нафари мураббий ва 490 нафари талаба-ёшлардир.

Мусобақа 3–4 ноябрь кунлари спортнинг волейбол, мини-футбол, енгил атлетика, стритбол ва стол тенниси турлари бўйича ўтказилади. Тақдирлаш маросими эса 5 ноябрь кунига режалаштирилган.