Савдо дўкони олиб бериш биланбоғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди



Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда “B.B.” ихтисослашган савдо комплекси МЧЖ директори ўринбосари Ф.К. фуқаро С.К.га МЧЖ балансида янги қурилган енгил конструкцияли савдо дўконини танишлари ёрдамида олиб бериши эвазига 20 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Департаментнинг Мирзаобод туман бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Кадастр агентлигининг Оқолтин туман бўлими бошлиғи С.Р. тадбиркор Д.Т.нинг енгил типдаги савдо дўконининг кадастр ҳужжатларини танишлари ёрдамида 1 200 АҚШ доллари эвазига расмийлаштириб беришини айтиб, шундан 500 АҚШ доллари ва 1,2 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.    

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.