Сурхондарёда икки фуқаро ёввойи тўнғиз овлади

Сурхондарё вилояти экология бошқармаси ва Ўзбекистон Республикаси Чегара қўшинлари ҳамкорлигида Музработ туманида рейд ўтказилди.

Тадбир давомида “Боғи эрам” маҳалласи ҳудудида икки фуқаро қўлбола тузоқ қўйган ҳолда ёввойи тўнғиз овлагани аниқланди.

Ҳолат юзасидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 90-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилди.

Ноқонуний ов натижасида ҳайвонот дунёсига 4 миллион 950 минг сўм зарар етказилгани аниқланди.

Ҳуқуқбузарларнинг ҳар бири БҲМ 10 баробари — 3 миллион 300 минг сўм миқдорида жаримага тортилди. Фуқаролар жарима ва етказилган зарарни тўлайдиган бўлди.