Қайси ҳудудларда ёмғир ёғади — 6 ноябрь учун об-ҳаво маълумоти

Прогнозларга кўра, республикада ҳаво бироз булутли бўади, баъзи жойларда ўзгариб туради. Айрим ҳудудларда ёғингарчилик бўлиши мумкин.

Тошкентда шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +8-10 даража илиқ, кундузи +21-23 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон республикаси, Хоразм вилоятида шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +3-8 даража илиқ, кундузи +17-22 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ёмғир ёғиши момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +7-12 даража илиқ, кундузи +19-24 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +5-10 даража илиқ, кундузи +19-24 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +8-13 даража илиқ, кундузи +22-27 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +3-8 даража илиқ, кундузи +17-22 даража илиқ бўлади.Республиканинг тоғли ҳудудларининг баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +2-7 даража илиқ, кундузи +15-20 даража илиқ бўлади.