82 та қоидабузарлик содир этган автотранспорт воситаси жарима майдончасига йўл олди
Жорий йилнинг 1 май кунидан маъмурий жарималарнинг 50 фоизини 15 кун ичида, 70 фоизини 30 кун ичида тўлаганлар унинг қолган қисмини тўлашдан озод қилинган.
Аммо, бу имтиёздан ҳам фойдаланмай жарималарни тўламай юрганлар мавжуд.
Бюронинг Мирзо Улуғбек туман бўлими иш юритувидаги фуқаро С.А. томонидан содир этилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар натижасида 82 та 27 млн. сўмлик ижро ҳужжатлари юзасидан қарздорга тегишли бўлган “Hyundai CRETA” русумли автотранспорт воситаси хатланиб, жарима майдончасига жойлаштирилиши таъминланди.